Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

УЕФА эртага

УЕФА эртага "Милан"ни еврокубоклардан четлатилганини расман эълон қилиши мумкин

УЕФА эртага "Милан"ни еврокубоклардан четлатилганини расман эълон қилиши мумкин

Улар бир мавсум халқаро майдонда ўйнашмайди.

УЕФА эртага, яъни 19 июнь куни "Милан" клубининг 2019/20 йилги мавсумда Европа лигасида иштирок этмаслиги ҳақида расман эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда Milan News нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, “россонерилар” молиявий фэйр-плей қоидасини бузганликлари учун бир мавсум еврокубоклардан маҳрум этилиш борасидаги УЕФАнинг жазосини қабул қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” ўтган мавсумдаёқ еврокубоклардан четлатилиши мумкин эди. Бироқ, ўшанда улар халқаро арбитраж судига мурожаат қилиб ушбу жазони бекор қилдиришга эришишган эди.

Маълумот учун, энди “Милан”нинг ўрнига Европа лигасида А Серияда 7-ўринни эгаллаган “Торино” иштирок этади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар