Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Агент: Бэйл ижарага кетмайди

Агент: Бэйл ижарага кетмайди

Агент: Бэйл ижарага кетмайди

Бу бўлиши мумкин бўлмаган ҳолат.

"Реал" Мадрид клуби вингери Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижози ижарага кетишга рози бўлмаслигини айтди.

“Бэйл ижарага кетишга ҳам рози бўлишига шубҳам бор. Менимча бундай бўлмайди. Унинг “Реал”даги ҳолати яхши эмаслигини тушуниб турибмиз. Аммо у бошқа жамоага ижара асосида ўтмайди. Бунинг учун ақлбоварқилмас нимадир содир бўлиши керак”, - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 29 ёшли уэльслик футболчи “қироллик клуби”дан кетишдан бош тортаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидлаш керакки, у айни дамда жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади. Унинг йиллик маоши 17 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Бэйл якунланган мавсум “Реал” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар