Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Бунёдкор” “Металлург”ни ТТЙМИда қабул қилади

“Бунёдкор” “Металлург”ни ТТЙМИда қабул қилади

“Бунёдкор” “Металлург”ни ТТЙМИда қабул қилади

Ўзбекистон кубогида эртадан учинчи босқич ўйинлари старт олади.

Мазкур босқичда қуръа натижаларига кўра, “Бунёдкор” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.

“Қалдирғочлар” жамоаси ушбу ўйинни ТТЙМИ стадионида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бериб ўтди.

Ўзбекистон кубогида учрашувлар битта ўйиндан иборат бўлгани сабаб ва ўйиннинг пенальтилар сериясига қадар давом этиш эҳтимоли бор экани боис, шунингдек, ТТЙМИ стадионида ёритиш тизими талабларга тўла жавоб бермаслиги инобатга олинган ҳолда эртанги баҳс аввалдан белгилаганидек соат 18:00 да эмас, балки 17:40 да бошланади. 

Ўзбекистон Кубоги / 3-босқич

19 июнь, чоршанба

17:40 “БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ”

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Авазбек Абдуллаев, Сардор Нишонбоев, Аҳмад Эргашев.

Назоратчи: Арслон Хотамов. 

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар