Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд билан шартномани узайтириш бўйича келишиб олди

"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд билан шартномани узайтириш бўйича келишиб олди

Унинг маоши кескин оширилади.

"Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфорд клуб билан амалдаги шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Янги келишувга кўра 21 ёшли англиялик футболчининг маоши оширилади ва у ҳафтасига 335 минг евро маош олади.

Қайд этиш лозимки, 27та ўйинда бор йўғи 2та гол урган Алексис Санчеснинг айни дамдаги ҳафталик маоши 565 минг еврони ташкил этади. Рэшфорд ҳисобида эса 47та ўйинда 13та гол мавжуд.

Маълумот учун, Рэшфорд ва МЮ ўртасидаги келишув 2020 йилда ўз ниҳоясига етади. Бундан аввалроқ унга Мадриднинг “Реал” клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар