Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Тоттенхэм" "Лион" футболчиси билан музокаралар ўтказмоқда

"Тоттенхэм" "Лион" футболчиси билан музокаралар ўтказмоқда

У фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Лион" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” ушбу масала юзасидан 22 ёшли франциялик футболчи билан музокараларни бошлаб юборишган.

Қайд этиш лозимки, Ндомбеле учун шунингдек "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" каби жамоалардан ҳам қизиқишлар бор. Аммо, улар орасида фақатгина “Тоттенхэм” уни сотиб олиш масаласида ишларни олиб бормоқда.

Маълумот учун, Ндомбеле ўтган мавсум Франция чемпионатида 34та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 7та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар