Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ПСЖ Каванига янги шартнома таклиф қилди

ПСЖ Каванига янги шартнома таклиф қилди

ПСЖ Каванига янги шартнома таклиф қилди

У яна бир мавсум Парижда қолиши кутилмоқда.

ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Эдисон Кавани билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Get French Football нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 32 ёшли уругвайлик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Франция чемпиони эса уни яна бир йилга узайтиришни таклиф қилмоқда.

Маълумотларга қараганда Кавани ушбу масала юзасидан клуб томонидан таклифни олган ва тез орада томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кавани ПСЖ сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар