Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Сарри

Сарри "Челси"да қолиши мумкин

Сарри "Челси"да қолиши мумкин

Раҳбарият унинг натижаларидан қониқди.

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббий Маурицио Саррини қўйиб юбормоқчи эмас.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” раҳбарияти жамоанинг ўтган мавсумда қайд этган натижасидан тўлиқ қониқиш хосил қилишган. Таъкидлаш керакки, 60 ёшли италиялик мутахассис бошқарувидаги “Челси” ортда қолган мавсум АПЛда 3-ўринни қўлга киритди ва Европа лигасида ғолиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сарри тез орада “Ювентус” билан шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг эса “Челси” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Агар у кетса, ўрнини Фрэнк Лэмпард ("Дерби Каунти"), Массимилиано Аллегри, Жозе Моуринью (ишсиз) ва Рафаэль Бенитес ("Ньюкасл") каби мутахассислардан бири эгаллаши мумкин.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар