Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Майдон, Шомуродов, Аҳмедов" ёхуд Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

"Майдон, Шомуродов, Аҳмедов" ёхуд Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун бизнинг ўйинда ҳам яхши, ҳам ёмон жиҳатлани кўрдим. Биринчи бўлимда биз режалаштирган нарсамизни амалга ошира олмадик ва бу ёқмади. Бунга голлар ҳам таъсир этди. Иккинчи таймда эса прессингни оширдик. Бу балки ўхшагандир, балки йўқ, лекин энг муҳими биз барча футболчиларни синаб кўрдик. Ёшларга имконият бердик. Бу ҳам қўшимча масъулият талаб этади. Лекин умумий қилиб айтганда менга ўйин ёқди.

Кейинги беллашувимиз саралаш босқичи доирасида бўлади ва умуман, ушбу йиғиндан кўнглим тўлди. Ўйлаган нарсаларимизни амалга ошира олдик ҳамда танаффусга мамнун ҳолда йўл оляпман. 

Майдонни бир ҳафта олдин кўрган эдим. Яхши кўринган эди, аммо мен майдон бўйича эксперт эмасман. Аслида мен ҳеч бир соҳада экперт эмасман. Аммо ўйин олдидан чим кўчишидан хавфсираган эдик. Бироқ бу баҳона бўла олмайди. Боиси ҳар иккала жамоа бир хил шароитда ўйнади.

Менимча, майдон саралаш ўйинларига қадар идеал ҳолатга келади. Чунки биз буни синаб кўрдик. Ўйин вақтида чим кўчиб кетди. Лекин умид қиламанки, буни тўғрилашади. Бунга икки ой етадими ёки йўқ буни билмадим. Осон иш эмас ҳар холда.

Таркиб масаласида асослар бор. Доим ўзгаришлар қилишга ҳаракат қиламиз, аммо бу ўзини оқламайдиган ҳолатлар бўлиши мумкин. Менда ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларни майдонга тушириш учун 45 дақиқа вақт бор эди. Тўғри, барча ўйнамади, дарвозабонлар қолиб кетди. Лекин бизда таркиб борасида асос бор. Яна ўйинларни кузатиш давом этамиз. Сентябргача яна янги футболчилар пайдо бўлиши мумкин.  Бугун майдонда тўп сурган футболчилар сентябрда ҳам термага чақирилади дея олмайман.

Туркияга қарши ўйинга нисбатан футболчилар ҳотиржамликка берилишди. Нега фақат Шомуродовга тўп узатилаверади? Бу натижа бериб турган бўлса нега ўзгариш қилишим керак? 

Аҳмедов? Менимча унинг жамоамизга ҳали кўп фойдаси тегади. Кимгадир у ёқмаслиги мумкин. Бироқ унинг ўйинлари мени қониқтирмоқда ва қачонки бу жиҳат бўлмаса, уни ўзгартирамиз. Алмаштирилмайдиган футболчилар йўқ", - деди Купер.

Шаҳзод Холбоев

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар