Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Йович эртага

Йович эртага "Реал" футболчиси сифатида таништирилади

Йович эртага "Реал" футболчиси сифатида таништирилади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Лука Йовични эртага оммага расман таништиради.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, эртага, 12 июнь куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида Йович "Реал" футболчиси сифатида расман таништирилади. Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" 4 июнь куни 21 ёшли футболчининг трансферини эълон қилган эди.

Унга кўра, Йович мадридликлар билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Келишувнинг қолган бандлари очиқлаб ўтилмаган, аммо ОАВда тарқалган хабарларга кўра, мазкур трансфер "қаймоқранглилар" учун 65-70 млн еврога тушган.

Маълумот учун, сербиялик форвард якунига етган мавсумда "Айнтрахт" сафида Бундеслигада 32 та беллашувда майдонга тушди ва 17 та тўп киритиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар