Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Азиз Ғаниев: Ўйиндан олдин мураббийимиз гол уришимни айтганди

Азиз Ғаниев: Ўйиндан олдин мураббийимиз гол уришимни айтганди

Азиз Ғаниев: Ўйиндан олдин мураббийимиз гол уришимни айтганди

У жаримадан супер гол урди.

Хабарингиз бор куни кеча Андижонда Ўзбекистон ҳамда Миср олимпия терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Шу куни учрашувда иккинчи гол муаллифига айланган Азиз Ғаниев ҳам ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Азизбек, ғалаба билан табриклаймиз. Ўйиндан қандай таассуротлар олдингиз?

- Биз бу учрашувга жамоамиз билан жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Ўйиндан олдин Миср терма жамоасининг ўйинларини кўриб, таҳлил қилган ҳолда рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққандик. Натижада мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик. Бугун жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик деб ўйлайман.

- Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушдингиз ва ўйин охирларида жарима зарбасидан гол урдингиз. Ўша вазиятда гол уришингизни сезганмидингиз?

- Албатта, гол бўлишига ишончим комил эди. Ўйиндан бир кун олдинги машғулотларимизда ҳам шунга ўхшаш стандарт вазиятлардан голлар ургандим. Ўшанда мураббийимиз ҳам менга, «сен эртага гол урасан», деб айтганди. Қисқаси, менда гол уриш учун ишонч бор эди.

- Миср сизда қандай таассурот қолдирди?

- Рақибимиз ажойиб жамоа экан. Албатта, бугун уларг қарши қийин ўйинни ўтказдик. Иккинчи учрашувда ҳам уларга қарши янада яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Стадиондаги муҳит ҳақида нима дейсиз?

- Ҳаммаси ажойиб кўринишда бўлди. Мухлисларга бизни бошидан охиригача қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Бизни яхши кутиб олиб, яхши шароитларни яратиб бергани учун ташкилотчиларга ҳам раҳмат айтаман.

- Сиз оғир жароҳат туфайли анча вақт футбол ўйнай олмадингиз. Ўша пайтларда тушкунликка берилмадингизми?

- Албатта, жароҳат туфайли майдондан ташқарида бўлиб қолдим. Лекин жароҳат ҳам футболнинг бир қисми. Лекин мана шундай пайтда менга ёрдам бериб, қўллаб-қувватлаган барча катта раҳмат айтмоқчиман. Худога шукрки, жароҳатдан ҳеч қандай асорат қолмади. Бундан буёғига фақат олдинга ҳаракат қиламиз.

- Жароҳат туфайли кўп нарса йўқотдим деб ўйламайсизми? Боиси, ўша пайтларда сизда легионер мақомига айланиш учун олдингизда яхши имкониятлар бор эди…

- Ҳали ёшман ва ҳаммаси мен учун олдинда. Ҳеч нима йўқотмадим деб ўйлайман.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар