Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчилар ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббатларини сўндирмаслиги керак. Жуда кўплаб футболчилар улар учун катта маблағ тўлаётган клублар севишади. Катта мағлаб футболни ўлдиради!

(Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашувига оид қизиқарли маълумотлар

“Бунёдкор” ва “Зоб-Аҳан” клублари Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари доирасида учинчи бор рўбарў келишмоқда.

- “Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигасида кетма-кет тўққизинчи бор гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Эроннинг “Зоб-Аҳан” клуби эса умумий ҳисобда гуруҳ ўйинларида тўртинчи маротаба қатнашмоқда;

- “Бунёдкор” ва “Зоб-Аҳан” жамоалари бунгача 2010 йилги турнирнинг гуруҳ босқичида рўбарў келишган. Ҳар иккала баҳсда ҳам эронликлар ғалаба қозонишган – 0:1, 0:3;


- “Бунёдкор” ҳозирча Эрон клублари билан 16 маротаба рўбарў келган. Шуларнинг 5тасида “қалдирғочлар, 6тасида эронликлар зафар қучишган. Қолган 4 учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар фарқи, 20:19, “Бунёдкор” фойдасига;

- “Зоб-Аҳан” эса Ўзбекистон клублари билан тўрт маротаба куч синашган. Исфахонликлар шуларнинг 3тасида ғалаба, биттасида мағлубият қайд этишган;

- “Бунёдкор” вакиллари Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Рустамжон Ашурматов ҳисобида биттадан огоҳлантириш бор. Агар улар яна биттадан сариқ карточка олишса, кейинги учрашувни ўтказиб юборишади;

- Исфахонликларга дастлабки икки турда умуман сариқ карточка кўрсатилмаган;

- “Бунёдкор” ички мусобақалардаги сўнгги икки учрашувини ғалаба билан якунлади. “Нефтчи” 2:0 ва “Сўғдиёна” 1:0 ҳисобларида мағлубиятга учратилди.

- “Зоб-Аҳан” эса Эрон чемпионатидаги сўнгги икки учрашувида 4 очко ишлади: меҳмонда “Нафт” клуби 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди, уйда “Сайпа” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайл этилди.

Бугунги учрашувни Петер Грин бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви 16 март куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.

 

Манба: bunyodkor.com

1458111174
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

#1

2016-03-16 12:01:20
0

OLG'A BUNYODKOR! BIZ SEN BILANMIZ!

Сўнгги янгиликлар