Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Журналистлар ўз ҳаддиларидан ошганда нима қилиш керак? Уларни ўлдириш керак!

(Марио Балотелли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австрияда йиғинга киришди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австрияда йиғинга киришди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австрияда йиғинга киришди

2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоанинг ушбу йиғини 6 – 21 июль саналари давомида, Австрияда бўлиб ўтади.

Миллий терма жамоа мураббийлар штаби Австриядаги йиғинга қуйидаги футболчиларни олиб кетишга қарор қилди.

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф)

Ҳимоячилар: Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Камолиддин Тожиев (“Пахтакор”), Акромжон Комилов (“Бунёдкор”), Руслан Мельзитдинов (“Бухоро”), Александр Мерзляков (“Бухоро”), Акмал Шораҳмедов (“Бунёдкор”)

Ярим ҳимоячилар: Азимжон Аҳмедов (“Пахтакор”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Жамшид Болтабоев (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”) Жамшид Искандеров (“Пахтакор”) Жасур Ҳасанов (“Локомотив”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Шерзод Каримов (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Муродбек Бобожонов (“Нефтчи”)

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичи олдидан Ироқ ҳамда Яман терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишуви бор. Ироқ билан ўтказиладиган назорат учрашуви 24 июль куни, Тошкетдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Яманга қарши кечадиган назорат ўйини эса 24 августга белгиланган. Ушбу ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки учаршув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Манба: the-uff.com

1467825586
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар