Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Артур Геворкян "Насаф"ни тарк этиш сабабини айтиб ўтди

Артур Геворкян "Насаф"ни тарк этиш сабабини айтиб ўтди

Артур Геворкян "Насаф"ни тарк этиш сабабини айтиб ўтди

"Насаф"нинг туркманистонлик легионер футболчиси Артур Геворкян ўз фаолиятини Тошкентнинг “Локомотив” клубида давом эттирадиган бўлди. Футболчининг ўзи ушбу қарори ҳақидаги фикрларини айтиб, "Насаф"ни нега такр этганлигига ойдинлик киритди.

-“Насаф” жамоасидаги фаолиятим, ажойиб даврим бўлди. Бу жамоада катта ютуқларга эришдим. Бундан жуда миннатдорман. Ҳеч қандай норозилигим йўқ. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Бунинг учун клуб раҳбариятига ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтмоқчиман. Аммо жамоада янгиланиш бўлиши керак, янги кучлар майдонга чиқиши керак. Шу мақсадда “Насаф”дан бошқа жамоага ўтишга қарор қилдим. Буни “Насаф” жамоаси мухлислари тўғри тушунишади деган, умиддаман. Шахсан мен барча мухлисларни ҳурмат қиламан, мени доимо қўллаб-қувватлаганларини ёдимдан чиқармайман. Ҳаммаларингизга раҳмат, - дейди Артур Геворкян.

nasaf.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар