Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Ман Сити” ЕЧЛ чорак финалида

“Ман Сити” ЕЧЛ чорак финалида

“Ман Сити” ЕЧЛ чорак финалида

“Манчестер Сити” Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида Киевнинг “Динамоси”ни ўз майдонида қабул қилди. Иккала жамоанинг дастлабки ўйини 1-3 ҳисобида “шахарликлар” фойдасига хал бўлган эди.

Ўйин ўрталарида “Сити” ҳимоячилари Венсан Компани ва Николас Отаменди жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишди. Киевликлар вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда прессинг уюштиришди, аммо айтарли хавфли ҳужум ташкил эта олишмади.

Иккинчи тайм эса “Сити”нинг устунлиги остида кечди. Яя Туре ва Хесус Наваснинг биттадан имкониятни кўкка совуриши натижасида “Этиҳад”га келган мухлислар голсиз ўз уйларига тарқалишга мажбур бўлишди.

Манчестер Сити – Динамо Киев 0:0 (0:0, 0:0)

Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Компани (Мангаля, 7), Отаменди (Демичелис, 24), Клиши, Фернандо, Фернандиньо, Навас, Туре, Сильва (Стерлинг, 79), Агуэро.

Динамо Киев – Шовковский, Вида, Хачериди, Драгович, Антунеш, Гармаш (Сидорчук, 64), Велозу, Ярмоленко, Буяльский, Гусев (Яковенко, 62), Теодорчик (Гонсалес, 46). Огоҳлантиришлар: Отаменди (18), Антунеш (21), Гармаш (57).

Биринчи ўйин: 3-1

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар