Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Улуғбек Бақоев: Чемпионатдаги танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз

Улуғбек Бақоев: Чемпионатдаги танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз

Улуғбек Бақоев: Чемпионатдаги танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз

“Сўғдиёна” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

“Бухоро” жамоасининг айни вақтда мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнини инобатга олган ҳолда уларнинг бугунги баҳсга жуда жиддий эътибор билан тайёргарлик кўришини ва шу сабабдан учрашув мураккаб кечишини билар эдик. Айнан шу жиҳатдан бироз ҳавотирим бор эди.

Лекин йигитлар бугун рақибдан устун эканликларини намойиш эта олишди. Улардан миннатдорман.  Шогирдларим майдонда бор куч-ғайратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Мана бугун ғалаба қозонган ҳолда чемпионатдаги танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз", - деб Бақоевнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар