Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Арсенал" ҳужумчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

"Арсенал" ҳужумчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Уни Римда кутишмоқда

Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Дэнни Уэлбек фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда 28 ёшли англиялик футболчининг хизматларига “Лацио”дан жиддий қизиқишлар мавжуд. Қайд этиш лозимки, Уэлбек римликлар сафига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин. Боиси кейинги ойда унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Evening Standard нашри Уэлбекка "Вест Хэм", "Ньюкасл", "Кристал Пэлас" ҳамда "Эвертон" каби бир қатор АПЛ клублари жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Маълумот учун, Уэлбек 2018 йилнинг ноябрида товонидан жиддий жароҳат олиб, жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди. Шу боис у якунланган мавсум бор йўғи 15та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 5та гол уришга эришди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар