Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Фиорентина" етакчиси учун "Интер" ва "Ювентус" кураш олиб бормоқда

"Фиорентина" етакчиси учун "Интер" ва "Ювентус" кураш олиб бормоқда

"Бинафшаранглилар" қайси таклифни қабул қилишади?

"Интер" раҳбарияти "Фиорентина" хавбеки Федерико Кьеза учун 40 миллион евро сарфлашга тайёр. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” 21 ёшли италиялик футболчининг трансфери учун шунингдек Янн Карамо ва Зиньо Ванхеусден каби ёш иқтидорли футболчиларини қўшиб беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Кьеза учун шунингдек “Ювентус” ҳам кураш олиб бормоқда. Туринликлар Милан клубидан фарқли ўлароқ “бинафшаранглилар”га 50 млн евро таклиф қилишмоқда. Аммо, “Фиорентина” уни 70 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум А Серияда 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар