Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Барселона" ёзда 190 млн еврога футболчи сотиши керак

"Барселона" ёзда 190 млн еврога футболчи сотиши керак

Қоида бузилмаслиги учун шундай йўл тутилиши шарт.

Каталониянинг "Барселона" клуби молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслик учун яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида 190 миллион евро қийматидаги футболчилар сотувини амалга оширишига тўғри келади.

Таъкидлаш керакки, “кўк-анор ранглилар” мавсумлар оралиғида "Аякс"дан Френки де Йонгни сотиб олади. Шунингдек, амстердамликлар ҳимоячиси Маттейс де Лигт ва "Атлетико" форварди Антуан Гризманнларни ҳам сотиб олиш режалаштирилган. Ушбу трансферлар эса жамоага умумий миқдорда 265 миллион еврога тушади.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра ушбу маблағ “Барселона” учун муаммо бўлмайди, бироқ, УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қойидасини бузмаслик учун ва бу борадаги мувозанатни ушлаб туриш учун 190 млн евро қийматидаги футболчилар сотувини амалга ошириши шарт.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар бразилиялик вингери Филиппе Коутиньони сотмоқчиликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг нархи эса 100 млн еврога баҳоланмоқда.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар