Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Бухоро" раҳбарияти Ашурматов ўрнига 3 нафар мураббий номзодини кўриб чиқмоқда

"Бухоро" раҳбарияти Ашурматов ўрнига 3 нафар мураббий номзодини кўриб чиқмоқда

Тез орада бухороликларга янги бош мураббий тайинланади.

Хабарингиз бор кеча “Бухоро” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қониқарсиз натижалар сабаб ўз лавозимини тарк этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. 43 ёшли мутахассис Coca-Cola Суперлига 8-тури доирасида "Сурхон"дан учралган (0:1) мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқиши мумкинлигини истисно этмаган эди.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра “Бухоро” клуби раҳбарияти айни дамда Ашурматов ўрнига 3 нафар мураббий номзодини кўриб чиқмоқда. Номзодлар орасида Александр Хомяков, Игорь Шквирин ҳамда Сергей Лушчан бор.

Маълумот учун, Шквириннинг сўнгги иш жойи “Сурхон”, Лушчанники эса “Сўғдиёна” клуби бўлган эди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам айни дамда ишсиз ҳисобланишади. Хомяков узоқ йиллардан буён “Машъал”ни бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бухороликлар ортда қолган 8 турдан сўнг Суперлигада 6 очко билан 13-ўринни эгаллаб туришибди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар