Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Яна бир рус ҳужумчиси АПЛда ўз кучини синаб кўриши мумкин

Яна бир рус ҳужумчиси АПЛда ўз кучини синаб кўриши мумкин

Яна бир рус ҳужумчиси АПЛда ўз кучини синаб кўриши мумкин

Унинг нархи инглизларга бироз қимматлик қилиши айтилмоқда.

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ва Россия терма жамоаси форварди Артём Дзюба фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда федерал ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли футболчи учун "Эвертон", "Кристал Пэлас" ва "Саутгемптон" жамоалари ўзаро кураш олиб боришмоқда. Улар орасида эса "Кристал Пэлас" нисбатан фаворит эканлиги айтилмоқда.

Трансферга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ягона нарса бу питерликларнинг футболчи учун қўяётган юқори нархи бўлиши мумкин. Боиси, “Зенит” Дзюбани 18 млн еврога сотмоқчи, АПЛ клублари эса тахминан 10-12 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, рус ҳужумчиларининг туманли альбионга кўчиб ўтиши янгилик эмас. Яқин ўтмишга назар солсак, Андрей Аршавин, Роман Павлюченко ва Павел Погребняк каби россиялик ҳужумчилар АПЛда муваффақиятли тўп сурганини ёдга олишимиз мумкин.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар