Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ана холос!

Ана холос! "Челси" Азарни қўйиб юбормаслиги мумкин

Ана холос! "Челси" Азарни қўйиб юбормаслиги мумкин

Улар тақиқ олиб ташланмаслигидан чўчишмоқда.

"Челси" вингери Эден Азарнинг “Реал”га кўчиб ўтиши ҳамон сўроқ остида қолмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра бельгиялик футболчи "Стемфорд Бриж"ни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида тарк этишни режалаштирмоқда. Аммо, “аристократлар” раҳбарияти унинг бу хоҳишига қарши чиқиб, таркибда олиб қолиши мумкин. Чунки, ФИФА томонидан уларга қўйилган трансфер тақиқи олиб ташланмаса, "Челси" етакчи футболчисисиз қолиши мумкин. Шу сабабли ҳам улар бу масалада жиддий бош қотиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ФИФА лондонликларнинг апелляциясини рад этган эди. Энди “Челси”да халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилиш ҳуқуқи бор.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар