Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Ювентус" бош мураббий лавозимига Сарри номзодини кўриб чиқмоқда

"Ювентус" бош мураббий лавозимига Сарри номзодини кўриб чиқмоқда

Аллегри Туриндан кетиши мумкин.

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳамон жамоага янги бош мураббий топа олмаяпти.

Sky Italia тарқатган хабарга кўра айни дамда “кекса синьра” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўз ишини давом эттира олиш ёки олмаслиги борасида муҳокамаларни давом эттирмоқда. Гап шундаки, Аллегри жамоада қолиш учун бир нечта талабларни қўйган. Жумладан, янги шартнома ва янги футболчилар. Бордию, унинг бу борадаги талаб қаноатлантирилмаса, у ўз лавозимини тарк этади.

Юқоридаги ҳолат юз берса, Аллегрининг "Ювентус"даги ўрнини Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм") ёки Маурицио Сарри ("Челси") эгаллаши мумкин. Туринликлар айнан мана шу икки номзодни кўз остиларига олиб қўйишган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар