Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Равшан Эрматов нега «Пахтакор» - «Навбаҳор» баҳсини бошқармаслигини айтди

Равшан Эрматов нега «Пахтакор» - «Навбаҳор» баҳсини бошқармаслигини айтди

Равшан Эрматов нега «Пахтакор» - «Навбаҳор» баҳсини бошқармаслигини айтди

Ҳакам имкон қадар нейтрал худуддан бўлиши керак.

Аввал хабар берганимиздек айни дамда Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига ҳакамлари ва ОАВ ходимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. 

Унда Coca Cola Суперлиганинг ўтган 8-туридан ўрин олган учрашувларда ҳакамлар томонидан қабул қилинган ва футбол мухлислари ҳамда мутахассислар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган баъзи қарорларга изоҳ берилди.

Учрашув давомида мамлакатимиз футболининг фахри, дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири ҳисобланган Равшан Эрматовга "Нега "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги ўйинни бошқармайсиз?" деган савол билан мурожаат қилинди. У эса бунга қуйидагича жавоб қайтарди.

"Пахтакор" Тошкент жамоаси ва баҳс ҳам ушбу ҳудудда бўлмоқда. Шу боис имкон қадар бундай ўйинларга бошқа ҳудуддан бўлган ҳакамни тайинлашга ҳаракат қилинмоқда.

Қолверса, мен бошқа кўплаб дербиларни, кучли қарама-қаршиликларни бошқариб бормоқдаман ва ҳа деб бундай баҳсларни бир инсон бошқариши ҳам менмича жоиз эмас.

Шунингдек, раҳбарият тайинлаган баҳсларда ишлайман. Аслини олганда менинг ўзимга ҳам шундай босим юқори бўлган учрашувларда ишлаб, ўзимни кўрсатиш ёқади", - дейди Эрматов.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар