Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчилар ҳеч қачон футболга бўлган муҳаббатларини сўндирмаслиги керак. Жуда кўплаб футболчилар улар учун катта маблағ тўлаётган клублар севишади. Катта мағлаб футболни ўлдиради!

(Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Маурисио: "Хатолар устида ишлаш керак"

"Зенит"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Маурисио Россия терма жамоасининг Европа Чемпионатидаги, Бразилия терма жамоасининг эса Америка Кубогидаги муваффақиятсизлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Европа Чемпионатини кузатиб боряпсизми?

— Албатта. Афсус, Россия ҳам, Бразилия ҳам узоққа бора олмади. Мен ушбу терма жамоаларга мухлислик қиламан. Ҳозир улар йўлга қўйган хатоларини кўриб чиқишлари керак ва тезроқ бу муаммони ечимини топиш керак. Биз бўлса чиройли ўйин намойиш этаётган терма жамоалар ўйинини кузатиб турамиз.

— Россиянинг Европа Чемпионатидаги мағлубияти ҳаммамиз учун фожеа. Бразилияда қандай?

— Худди Россиядагидек. Чунки, биз анчадан бери ҳеч нарса ютмадик, бу жуда қайғулик. Мен Бразилияда бўлганимда ва дўстларим билан учрашганимда шу ҳақда суҳбатлашдик. Барча ғалаба кутганди. Юқорида айтиб ўтганимдек, йўлга қўйилган хатолар устида ишлаш керак ва тўғри хулоса чиқариш керак, шундагина барчаси яхши бўлади.

— Сўнгги уч кунда терма жамоамизнинг барча футболчилари жиддий танқид остига олинди. У ерда ҳам шундайми?

— Албатта. Умуман олганда, бутун дунёда шундай. Ўйлайманки, хатони фақат футболчилар қилмайди. Ҳамма хато қилади. Ўқитувчи, Президент, Директор — ҳаммада учраб турадиган ҳолат. Хатоларни ўнглаш керак, - деди Маурисио "Зенит" клуби расмий сайтига берган интервьюсида.

1466692784
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар