Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Тошкентда

Тошкентда "А" дипломи бўйича мураббийлик курслари бошланди

Тошкентда "А" дипломи бўйича мураббийлик курслари бошланди

Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда.

Бугун 22 апрель куни Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида "А" дипломи учун ЎФА ва ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари биринчи модули бошланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда.

Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга Даврон Қудратуллаев координатор сифатида ёрдам беряпти.

"А" дипломи учун мураббийлик курсларининг биринчи модули 26 апрелга қадар давом этади. ОФКнинг мураббийлар бўйича Конвенциясига кўра, мураббийлик курслари модуль тизимида ўтказилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, "А" дипломи учун ўқув курслари 5та модулдан иборат бўлади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар