Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Андижон” жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди

“Бунёдкор” билан ўйиндан сўнг жамоа аъзоларига бир кун дам берилганди. Бугундан яна футболчилар жамоа қароргоҳида йиғилди. Тушликдан сўнг мажлислар залида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Уни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нишонов Муҳаммаджон Содиқжонович олиб борди. Йиғилишдан кўзланган мақсад, мураббийлар штабида юз берган ўзгаришларни футболчиларга маълум қилиб, биринчи давранинг қолган иккита ўйинида ижобий натижа қайд этиш зарурлиги таъкидланди. 

Шунингдек йиғилишда "Андижон" клуби вице-президенти Абдисоломов Маъруфжон Жамолдинович ҳам сўз олиб, йигитларга бўлган ишончи юқори эканлигини билдирдт ва яқин орада қийин вазиятдан чиқиб кетишини таъкидлади.

Футболчилардан эса Анвар Бердиев, Иброҳим Отахонов ва Турсунбой Ҳусанов ҳам ўз фикрларини билдириб, раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилаётганини айтиб, шунга монанд майдонда жиддий курашиб, қуйи поғоналардан жамоани олиб чиқиб кетишга харакат қилишларини таъкидлади.
Бунгача жамоа бош мураббийи сифатида фаолият юритган Бахтиёр Ашурматов билан клуб дўстона равишда хайрлашишга қарор қилди. Шу ўринда Бахтиёр Аъзамовичга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган холда, кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Эндиликда вақтинчалик бош мураббий сифатида Виталий Легай иш олиб борадиган бўлди. Бунгача “Андижон” ёшлар жамоасида самарали фаолият юритиб келган маҳаллий мутахассисга яна бир андижонлик мураббий Ориф Маматказин вақтинчалик ёрдам бериб боради. Дарвозабонлар билан эса Сервер Эсетов ишлайдиган бўлди. Ушбу мураббий учун “Андижон” жамоаси бегона эмас. Боиси Эсетов илгари футболчи сифатида маълум муддат “бургутлар” шарафини ҳимоя қилган ва ўтган йили айнан жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритганди.

“Андижон” ёшлар жамоаси билан эндиликда Ёдгор Хурхонов иш бошлайдиган бўлди. Бунгача вилоят футбол лицей-интернатида ёш болаларга устозлик қилиб келган Хурхоновни ҳам ўз вақтида футболчи сифатида “Андижон” шарафини ҳимоя қилганини айтиб ўтиш керак. Унга Расул Раҳмонов ёрдам беришда давом этади. Оғир жарохат сабаб футболчилик фаолиятига якун ясашга қарор қилган Раҳмонов мана бир неча ойдан буён “Андижон” ёшлар жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келмоқда.

Бугун “Андижон”нинг кечки машғулоти янги мураббийлар штаби қўли остида ўтганини айтиш лозим. Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг навбатдаги турида жамоамиз шанба куни Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар