Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Сиз “Аякс”ни кутганмидингиз? “Тоттенхэм”ничи?

Сиз “Аякс”ни кутганмидингиз? “Тоттенхэм”ничи?

Сиз “Аякс”ни кутганмидингиз? “Тоттенхэм”ничи?

ЕЧЛ чорак финал ўйинлари ҳақида

16-17 апрель кунлари ЕЧЛда чорак финал жавоб баҳслари ўтказилди. Ушбу босқичда ҳам кутилмаган натижалар қайд этилди. Булар балки кимлар учундир одатий ҳол. Аммо қуръадан сўнг кимдир “Аякс” ярим финалга чиқади деса, сиз бунга ишонармидингиз? Ёки Харри Кейн жароҳат олганидан сўнг “Тоттенхэм” кейинги босқичга чиқишиничи? Келинг, яхшиси ҳаммасини бир бошидан бошлаймиз.

Сульшернинг “Камп Ноу”га “ўхшамаган” ташрифи

Шу куни аксарият ишқибозлар экран қаршисида “Ювентус”нинг ғалаба қозонишига ишониб, “Барселона” – “Манчестер Юнайтед” учрашувини томоша қилишдан бошлашгани аниқ (учрашувни “Камп Ноу”дан 96 708 нафар мухлис кузатиб борди. Эътиборлиси, бу жорий мавсум доирасида рекорд кўрсатгич ҳисобланади. Бунгача эса энг яхши кўрсатгич Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Реал”га қарши ўйинда қайд этилган эди. Ўшанда “Барселона”нинг уй стадионига 93 265 нафар ишқибоз ташриф буюрган). Манкунианликлар уларнинг ишончини оқлашмади. Оле Гуннар Сульшернинг Каталонияга сафари ижобий чиқмади. Мутахассис футболчилик пайтида “Камп Ноу”дан бошини тик кўтариб, ғалаба билан чиқиб кетганди. Шу боис манчестерликлар дастлабки тўқнашувдаги мағлубиятга учраган бўлишса-да, МЮ мухлисларида умид бор эди. 

D4Ru9vfWwAAEsWT

D4Ru9vfWwAAEsWT

Лекин тезкор голлар томошабинларнинг нигоҳини Туринга қаратди. Телевизорнинг каналлари “Ювентус” – “Аякс” ўйинига алмаштирилди. У ерда ҳаммаси энди бошланганди...

Биласизми? Месси 2013 йилдан буён илк бор ЕЧЛ чорак финалида гол урди. 31 ёшли аргентиналик футболчининг ЕЧЛда инглиз клублари дарвозасига киритган голлари сони 24тага етди. Бу эса мусобақа рекорди ҳисобланади. Боиси, ҳозирча ҳеч бир футболчи АПЛ жамоаларига бу қадар кўп гол урмаган.

D4TIRhHXkAIwcO0

D4TIRhHXkAIwcO0

Месси энг кўп ранжитган жамоа бу "Арсенал". У “канонирлар” дарвозасига нақд 9та гол урган. Кейинги ўринларда эса "Манчестер Сити" (6), "Манчестер Юнайтед" (4), "Челси" (2) ва "Тоттенхэм" (2) бор.

Шу куни каталонияликлар ЕЧЛ доирасида ўз майдонларида урган голлари сонини 100тадан ошириб олишди. Аниқроғи, уларнинг “Камп Ноу”да киритган голлари 102тага етди. “Барселона” бу кўрсаткич бўйича илк жамоага айланди.

“Аякс” – мусобақа кашфиёти

“Аякс” нимчорак финалда амалдаги чемпионни нима куйга солганини барча кўрди. Кўзларига ишонмади мадридлик мухлислар. Аммо бу ҳақиқат эди. Айримлар ҳозирги кунда “қироллик клуби”га гол урмаган ва ютмаган жамоа қолмаганди, “Аякс” бундан фойдаланиб қолди қабилида гапиришди. Амстердамликларнинг шаштлари анча баландлигига кўпчилик барибир ишонмади. Натижа нима бўлди? Роналдуси бор “Ювентус” ҳам мусобақа билан хайрлашди.

D4TXuMFXsAEGx9c

D4TXuMFXsAEGx9c

Голландиядаги ўйинда туринликлар Криштианунинг голидан бошқа ҳеч нарса қила олишмаганди. Италиядаги жавоб баҳсида ҳам ҳудди шу сценарий такрорланди. “Юве”га бу босқичда Марио Манжукич, Дуглас Коста ва плеймейкер етишмади. Боз устига, таркибнинг қари эканлиги шу куни билиниб қолди. Гўёки, қайд этилаётган 1:2 ҳисобидаги мағлубият Массимиллиано Аллегри шогирдларини қаноатлантирадигандек туюлди. Ваҳоланки, ёшлардан иборат “Аякс” тинмади, Туринда хоҳлаган комбинациясини амалга оширди. Балки кейинги босқичда кўрсатадиган ўйинини ҳам синовдан ўтказиб олгандир. Чунки мезбонлар умуман қаршилик кўрсатишмади. Рақибга тўғри баҳо бермаган “Ювентус” шу паллада тўхтади ва унинг ушбу мағлубияти клуб акцияларининг тушиб кетишига олиб келди.

D4VmRIWWsAAwKKE

D4VmRIWWsAAwKKE

Криштиану Роналду 2010 йилдан буён илк бор ЕЧЛ ярим финалида иштирок этмайдиган бўлди. “Аякс” еврокубокларда ноёб натижа соҳибига айланди. Боиси, шу кунгача ҳеч қайси клуб бир мавсумда ҳам “Реал”ни, ҳам “Ювентус”ни сафарда мағлубиятга учратмаган экан. Амстердамликлар 1997 йилги мавсумдан буён илк бор ЕЧЛда 1/2 финалга йўл олишди. Яна бир қизиқ томони, “Аякс” ўшанда ярим финалда “Ювентус”га тўқнаш келган ва имкониятни бой бериб, мусобақадан чиқиб кетган эди.

Сафари қариётган Пеп!!!

Афтидан Хосеп Гвардиоланинг АПЛдаги “саргузаштлари” якунланиш арафасида. Испаниялик мураббийга “Манчестер Сити” клуби раҳбарияти барчасини муҳайё қилишди: пул, исталган футболчи, шароит. Аммо ЕЧЛда натижа йўқ. Пепнинг ўзи эса “Манчестер Сити”га айнан ушбу совринни ютиш учун келмаганини “Тоттенхэм”га қарши жавоб баҳсидан аввал айтиб ўтди. Тўғри, баъзи мухлислар Англия чемпионлигини ЕЧЛ ғолиблигидан устун қўйишади. Қисман тўғридир. Лекин “кўхна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақасида биринчи бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Буни финаллардан қайтадиган “Атлетико”дан сўранг.

D4aw8jRXkAAhUJa

D4aw8jRXkAAhUJa

“Тоттенхэм” ажойиб ўйин намойиш этадиган, рақибдан қўрқмай ўйнайдиган жамоа. Харри Кейн жароҳатланиб, сафдан чиққанидан сўнг ҳам, ҳисобда ортда қолаётганда ҳам руҳини чўктирмаган “шпорлар” ирода эвазига Манчестерда мағлубиятга учраган тақдирларида ҳам голлар уришди ва ярим финалга чиқишди. Буни “Тоттенхэм”ча ирода дейдилар.

Бизни ранжитган воқеа

Сон Хин Мин ушбу учрашувда дубль қайд этди. 26 ёшли кореялик футболчи ЕЧЛда киритган голлари сонини 12тага етказиб олди. Эътиборлиси, Сон бу билан Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган осиёлик футболчига айланиб олди. Бунгача ушбу ном ҳамюртимиз Максим Шацкихга тегишли эди.

D4YlRSsUcAAavP6

D4YlRSsUcAAavP6

“Ливерпуль”дан осон ғалабалар

“Ливерпуль” ва “Порту” тўқнашувига ортиқча изоҳ беришнинг ҳожати йўқ. Чунки бу қарама-қаршиликда аввлаги йиллари ҳам англияликлар устун келишган ва бу гал ҳам португалияликлар рақибни йирик ҳисобда доғда қолдирилди.

D4YbEi3XkAAzJPG

D4YbEi3XkAAzJPG

Клопп бу босқичда муҳим ўйинлар учун тактикалар, футболчиларнинг жойлашуви ва ҳар хил режаларни синовдан ўтказиб олганлиги аниқ.

"Ливерпуль" энди ярим финалда "Барселона" билан куч синашса, "Аякс" рақибга тик боқишдан чоқмайдиган "Тоттенхэм"га қарши майдонга чиқади.

D4Yh_21WAAAgnQY (1)

D4Yh_21WAAAgnQY (1)
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар