Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги гуруҳдоши яна бир юлдуз футболчини сотиб олмоқчи

"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги гуруҳдоши яна бир юлдуз футболчини сотиб олмоқчи

Ушбу жамоада Хави ва Габи каби машҳурлар ҳам ўйнамоқда.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Франк Рибери фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин.

Kicker нашри тарқатган хабарга қараганда 36 ёшли франциялик футболчига "Ал Садд" клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Риберининг немис гранди билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Шу боис у ёзда эркин агентга айланади.

Маълумот учун, Рибери “Бавария” сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 33та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Садд” Қатарнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Хави ва Габи каби машҳур футболчилар тўп сурадиган ушбу жамоа жорий мавсум Осиё чемпионлар лигасида “Пахтакор” клуби билан бир гуруҳда кураш олиб бормоқда.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар