Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Андижонда “Биз футболни танлаймиз” шиори остида флешмоб ўтказилди

Андижонда “Биз футболни танлаймиз” шиори остида флешмоб ўтказилди

Андижонда “Биз футболни танлаймиз” шиори остида флешмоб ўтказилди

Мақсад - ёш авлод ўртасида футболни тарғиб қилиш.
14 апрель куни Андижон шаҳридаги Регистон майдонида “Биз футболни танлаймиз” шиори остида флешмоб ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Мазкур оммавий тадбирда 500га яқин ёш футболчилар ўзлари танлаган спорт турининг  ўзига хос эканлигини намойиш қилдилар.  Вилоят футболи фахрийлар ва спорт жамоатчилиги иштирок этган флешмобда Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов сўзга чиқди.  

“Мазкур флешмобни  ўтказишдан кўзланган асосий мақсад футболни ёш авлод ўртасидаги тарғиботини янада кучайтириш, бу орқали келажакда иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқишини таъминлашдан иборат”, - деди Бекзодбек Каримов.
 
Шунингдек, тадбир давомида “Андижон” клубининг собиқ футболчилари Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Лочин Солиевлар ёш футболчиларга  мастер-класслар ўтиб беришди.
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар