Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Зидан Асенсиони

Зидан Асенсиони "Реал"да олиб қолмоқчи

Зидан Асенсиони "Реал"да олиб қолмоқчи

У Мадридда қолади.

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Марко Асенсио ёзда жамоадан кетмайдиган бўлди.

AS нашрининг ёзишича маълум муддатли танаффусдан сўнг яна жамоага қайтган Зинедин Зидан янги мавсумда Асенсиони жамоанинг асосий фигураларидан бири сифатида фойдаланмоқчи. Зидан қайтгач Асенсио ҳам кетиш фикридан қайтган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Асенсиога “Ливерпул”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ва ёзда у айнан мерсисайдликлар сафига кўчиб ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсум “Реал” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар