Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Пахтакор" - "Локомотив". Превью

"Пахтакор" - "Локомотив". Превью

16 март куни Суперлига 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги қолдирилган ўйин бўлиб ўтади.

Чемпионатлар доирасида клублар 30 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 17 беллашувда зафар қучишган, 6 ўйинда "Локомотив" ғолиб чиққан. 7 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 62 гол уриб, дарвозасидан 30 тўп олиб чиққан. 

Ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” 9 ғалаба, 3 дуранг ва 3 мағлубиятни қайд этган.

2006 йил “шерлар” ўз майдонидаги учрашувда 7:1 ҳисобида зафар қучган. Бу ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа саналади.

"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашув 16 март, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00 да бошланади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар