Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Эктор Купер: Келажакни кўра олмаяпман

Эктор Купер: Келажакни кўра олмаяпман

Эктор Купер: Келажакни кўра олмаяпман

Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойида "China Cup" мусобақасида қатнашади. Бугун мазкур мусобақа олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади.

-  Тайёргарлик кўриш учун кам бўлди. Лекин қўлдан келганча машғулотлар ўтказдик.

Ҳар қандай турнирдан мақсад ғалаба қозониш. Таркиб ўша ўша. Осиё Кубогидаги таркибдан фарқ қилмайди. Лекин қолганларни ҳам кузатиб боришда давом этамиз.

Осиё Кубогидан салбий ва ижобий хулосалар бўлди. Лекин ўтган вақт мобайнида катта ўзгаришларни қилишга вақт йўқ. Аммо кичик ўзгаришлар амалга оширилди. Чунки ушбу қисқа вақт ичида мўжиза кутиш ноўрин. Ўзгаришлардаги кичик деталлар ғалаба қозонишга ёки мағлуб бўлишимизга олиб келади. Биз шуни кўриб олишимиз даркор. Туркиядаги йиғиндан сўнг жамоа ўйинида ўзгариш бўлди. Буни натижада кўрмасакда ўйинда сезилди. Буларнинг барчаси тайёргарлик учун вақт етарли экани сабаб бўлди.

Менга шартнома таклиф қилинганда биз жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак. Осиё Кубогида чемпион бўлишимиз керак. Тўғри, қитъа чемпионатижа нимчорак финалда тўхтадик. Лекин бизнинг асосий вазифамиз мундиалга бориш. Келажак борасида гапириш ҳозир пайти эмас. Келажакни кўра олмаяпман. Чунки эртага натижамиз ўхшамаса мени бўшатиб юборишлари мумкин.

Биз олдиндаги мусобақаларга эътибор қаратишимиз зарур. Тўғри, Осиё Кубогида натижамиз ўхшамади. Бу менинг айбим. Лекин қайтараман мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш.

Олимпия терма жамоасини доим кузатамиз. Мураббий билан алоқадамиз. Керак пайтда яна бошқаларни ҳам термага жалб қиламиз.

Чепионатда бошқа жамоаларни кўрдик. Биз уларни юта оламиз. Расмий ўйин билан ўртоқлик ўйинларини фарқи бор. Битта нарсани айта оламаки, биз келажакда Япония каби кучли жамоаларни юта оламиз. Бу дегани аниқ ютамиз демоқчи эмасман. Бунинг учун барча курашиши лозим.

Уругвай таркибида юлдузлар бор. Шундай ўйинлар орқали расмий ўйинларга тайёргарлик кўрилади.

Футболда инсон фактори деган нарса бор. Футболчиларнинг уйлаши, овқатланиши, шуғулланиши ва ҳоказо. 

Футболчиларимиз хорижнинг кучли чемпионатларида нега ўйнамайди. Балки улар четга чиққиси келмас. Уларга Россия ёки шу каби давлатлар ёқар. Аммо футболчиларнинг даражас Европа талабига жавоб беради.

Биз хориждаги легионерларимизни кузатиб борамиз. Уларнинг барча ўйинларини видеоси бор. Уларнинг сони кўп бўлгани билан ҳар доим ҳам майдонга тушавермайди ёки кам вақт ўйнайди. Технологиялар ривожлангани учун уларни кузатиш муаммо эмас. Ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлиги жойида. Шундай ўйинчилар бор улар майдонга тушмаса ҳам фойдали иш коеффитциенти бор. Шунинг учун мен эълон қилган таркибга жалб қилинган.

Сардор Рашидов нега келмади. У виза билан боғлиқ муаммо борлиги учун кела олмади. Аммо унинг ўрнига тенгма тенг ўйнайдиган футболчиларни чақирдик. Тан оламан ҳар кимнинг таби ҳар хил. Сизга ёффан ўйинчи менга ёқмаслиги мумкин.

Олимпиячиларнинг чақирилмаганинг сабаби улар муҳим мусобақада иштирок этишади. Таркибни ёшартириш борасида мен Умид Аҳмаджонов билан гаплашганим йўқ, деди мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, "China Cup" мусобақаси 21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Таиланд терма жамоалари иштирок этади. Турнир ярим финал ва финалдан иборат бўлади.

"China Cup" халқаро мусобақаси

21 март

Хитой - Таиланд

22 март

Ўзбекистон - Уругвай

25 март

3-ўрин учун баҳс

25 март

Финал

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар