Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Журналистлар ўз ҳаддиларидан ошганда нима қилиш керак? Уларни ўлдириш керак!

(Марио Балотелли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Роналдунинг

Роналдунинг "Атлетико"га урган голлари "Ювентус" акциялари нархини ошириб юборди

Роналдунинг "Атлетико"га урган голлари "Ювентус" акциялари нархини ошириб юборди

У жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Криштиану Роналду келганидан буён "Ювентус"га фойда келтирмоқда. Унинг жорий ҳафта ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида “Атлетико” дарвозаси киритган хет-тригидан сўнг “кекса синьора”нинг акциялари кескин ошиб кетди.

Аниқроғи, “Юве” “матрасчилар”га қарши қийин қарама-қаршиликдан сўнг Чемпионлар лигаси чорак финалига йўл олгач, жамоа акциялар 18 фоизга қимматлашди. Айни дамда “Ювентус”нинг 1 дона акцияси 1,42 еврони ташкил этмоқда. Умуман олганда эса Роналду жамоага кўчиб ўтгач, туринликларнинг қимматли қоғозлари 137 фоизга ошди.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” 34 ёшли Роналдуни 2018 йилнинг ёзида 117 млн евро эвазига “Реал”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум ҳозирча 36та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар