Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Олтин тўп" олгану, лекин Чемпионлар лигасида омади чопмаганлар

"Олтин тўп" олгану, лекин Чемпионлар лигасида омади чопмаганлар

"Олтин тўп" олгану, лекин Чемпионлар лигасида омади чопмаганлар

Гарчи сўнгги йилларда “Олтин тўп”ни Криштиану Роналду ҳамда Лео Месси навбати билан ўзиники қилиб келаётган бўлса-да, бир неча йиллар аввал ушбу совринга ҳар йилда турли юлдузлар муносиб кўриларди. Биз бугун сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган футбол юлдузлари айнан “Олтин тўп”га муносиб деб топилгану, лекин клублар ўртасидаги нуфузи жиҳатдан баланд турувчи Европа Чемпионлар лигасида айнан шундай ном билан аташ бошлангандан кейин зафар қучишмаган футболчилардир.

1.Майкл Оуэн (2001)

Ушбу инглиз футбол юлдузи 17 ёшидаёқ “Ливерпуль” таркибида порлашни бошлаган эди. Ҳаттоки ўша вақтда мухлислар “Энфильд”га унинг ўйинини кўриш учунгина стадионга тушишарди. Унинг чўққига чиққан даври 2000 йилларга тўғри келади. Ўша вақтларда Оуэн ҳар қандай рақиб ҳимояси учун ҳақиқий бош оғриқ эди. Ўз вақтида “Ливерпуль”, “Реал Мадрид”, “Манчестер Юнайтед” жамоалари сафида тўп сурган футболчи 2001 йилда “олтин тўп”га лойиқ кўрилган, бироқ гарчи 2011 йилда “МЮ” таркибида Чемпионлар лигаси финалида “Барселона”га қарши ўйнаган бўлса-да, ушбу мусобақа финалларида ғалаба қозониш насиб қилмаган.

2. Фабио Канаварро (2006)

Италиялик ҳимоячи том маънода "Скуадро Адзурра"нинг қўрғони эди ва ҳозирча “Олтин тўп”га эга чиққан жаҳондаги уч ҳимоячидан бири. Фабио Италия терма жамоасининг 2006 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишида асосий рол ўйнади. Гарчи гавда жиҳатдан кичкина бўлса-да, ушбу ҳимоячи ҳаводаги курашларда ҳам, яккама-якка курашларда ҳам, позиция танлашда ҳам беназир эди. Канаварро “Интер”, “Ювентус”, “Реал Мадрид” сафида Европа Чемпионлар лигасида иштирок этган, бироқ ушбу мусобақа совринини боши узра баланд кўтариш насиб этмаган. Фақатгина 2003 йилдагина “Интер” сафида ЛЧнинг ярим финалигача етиб борган, холос.

3. Павел Недвед (2003)

Чехия терма жамоасининг собиқ аъзоси, шубҳасиз Чехия футболнинг энг яхши футболчиси. Недвед тўққиз мавсум давомида “Ювентус” сафида ўйнади ва ҳаттоки клуб Б серияга тушириб юборилганида ҳам жамоадан кетмади. “Кексасеньора” таркибида баъзида чап қанотда, баъзида ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган бу футболчи иккала оёқда ҳам бемалол ўйнай олиши билан ажралиб турарди. 2003 йилда Чемпионлар Лигаси финалида унинг жамоаси Италиянинг яна бир клуби “Милан”га қарши финал ўйинида иштирок этади. Афсуски, Недведнинг сариқ карточкалари кўпайиб кетганлиги сабабли футболчи ўз жамоасига ёрдам беролмайди. Ким билади, балки ўша финалда ўйнаганида Недвед бугун бизнинг ушбу рўйхатимизда бўлмасмиди?!

4. Роберто Баджо (1993)

Шак-шубҳасиз Роберто Баджо Италия терма жамоасининг энг яхши футболчиларидан бири. Унинг майдондаги дриблинглари, тўпни назорат қилиши, майдонни кўра олиши ҳаммасидан ажойиб эди. Итлаиянинг уч гигант жамоаси “Ювентус”, “Милан”, “Интер”да тўп сурган Баджо клуб билан соврин ютишда омади чопмаган. Нафақат ЖЧ да балки Чемпионлар Лигасида ҳам кубок ютиш насиб қилмаган.

5. Роналдо (1997, 2002)

Ушбу футболчи исмининг ўзиёқ сизу бизга иккита “Олтин тўп” эгаси, икки марта Жаҳон чемпиони эканлигини эслатиб турар, бироқ унинг Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонмаганлиги барибир дилни хира қилиши аниқ. У тўпни эгаллаб ҳужумга ўтганда, тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ эди. Ўз пайтида “Реал”, “Барселона”, “Милан”, “Интер”, “ПСВ” сафида ўйнаган. У доим голга чанқоқ, ҳужумда тўп билан “рақсга тушиб”, рақиб ҳимоячиларини шошириб қўярди. Бироқ, шундай маҳоратли, бир қанча гигант жамоаларда ўйнаган футболчининг Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаганлиги ачинарли.

 

1457868006
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

#1 Barsa O'zgacha

2016-03-13 23:16:59
+1

Ronaldoning Chempionlar ligasida g'olib bo'lmagani, uni o'zi tugul mangayam alam qiladi (((

Сўнгги янгиликлар