Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

АГМКнинг рақиби “Истиқлол” қандай жамоа?

АГМКнинг рақиби “Истиқлол” қандай жамоа?

АГМКнинг рақиби “Истиқлол” қандай жамоа?

Дебютант - "Истиқлол" ҳақида маълумотлар

Бугун, 12 февраль Осиё чемпионлар лигасида ўтиш ўйинлари ўтказилади. Халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК ва мамлакат вице-чемпиони “Пахтакор” ўз юришини айнан иккинчи саралаш босқичидан бошлайди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги олмалиқликларга Тожикистон чемпиони “Истиқлол” рақиблик қилади. Шота Арвеладзе шогирдлари эса Ироқнинг “Эйр Форс” клуби билан куч синашишади.

АГМК - "Истиқлол". Душанбедан юздан ортиқ мухлис Олмалиқ сари йўлга чиқди

Дебютант – “Истиқлол”

“Истиқлол” футбол клуби 2007 йилда ташкил этилган. Жамоа Душанбе шаҳридаги “Марказий” стадионда уй учрашувларини ўтказади. Ўйингоҳ 22 минг мухлисни бағрига сиғдира олади. Клуб президенти – Шоҳрух Саидзода. Бош мураббий – Ҳаким Фузайлов.

“Истиқлол” 2008 йили Тожикистон чемпионати 1-лигасида иштирок этиб, дебют мавсумдаёқ олий лигага йўлланма олган. Эътиборлиси, Қаноат Латифов бош мураббийлигида жамоа 1-лигада ўтказилган 35 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган.

2010 йили “Истиқлол” Тожикистон чемпиони ва кубок соҳиби, шунингдек, Суперкубок учун учрашувда ҳам зафар қучди. Ўша мавсумда жамоани дастлаб Салоҳиддин Ғофуров бошқарган, иккинчи даврада унинг ўрнини Олимжон Рафиқов эгаллаган.

2012 йилги мавсумда жамоага сербиялик мутахассис Никола Кавазович устозлик қилди. Жамоа мавсумни учинчи марта Суперкубокни ютиш билан бошлади. Кубокда финалга қадар етиб борган пойтахтликлар, чемпионатни 3-поғонада якунлашди. Жамоа ўз тарихида илк маротаба халқаро мусобақада – ОФК Президенти кубоги турнирида бош совринни қўлга киритди.

2015 йил “Истиқлол” илк бор ОФК кубоги мусобақасида иштирок этди. Жамоа турнир финалига қадар етиб борди. Ички мусобақаларда бу жамоага рақиб топилмади. Душанбеликлар ҳар уч турнирда ғолиб бўлишди. Кейинги йили ҳам ОФК кубоги финалида имкониятни бой берди.

2019 йилги мавсумда жамоа ўз тарихида илк маротаба Осиё Чемпионлар Лигаси ўтиш ўйинида иштирок этади. Жамоани айни вақтда ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. Ҳаким Қаюмович 2018 йилнинг 3 декабрь куни “Истиқлол” бош мураббийи этиб тайинланган.

Осиё кубокларида Ўзбекистон ва Тожикистон футбол клублари статистикаси

Ўзбекистон ва Тожикистон футбол клубларининг халқаро майдондаги учрашувлари асосан XX асрнинг сўнгги 10 йиллигида бўлиб ўтган. Ўша кезлари ташкил этилган қитъанинг икки йирик турнирида мамлакатимиздан “Нефтчи”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари Тожикистон жамоаларига қарши 12 ўйинда майдонга тушган. Баҳсларнинг 8 тасида юртимиз жамоалари ғалаба қозонишган. 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган, 2 беллашувда рақибларимиз устунликка эришишган. Тўплар фарқи: 37-13.

АГМК-2019

Дарвозабонлар: 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 12.Роман Абдулов, 32.Суҳробжон Султонов, 45.Акбар Тўраев

Ҳимоячилар: 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3.Азамат Исроилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 27.Шаҳзодбек Аллақулов, 31.Сайдулло Раҳматов, 33.Сардор Раҳмонов, 37.Шерзод Файзиев, 44.Бобурбек Юлдашов, 23.Акмал Шораҳмедов

Ярим ҳимоячилар: 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Марко Зочевич (Сербия), 8.Санъат Шихов, 11.Зоҳир Пиримов, 17.Мурод Тошматов, 19.Жасур Ҳасанов, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 22.Миролюб Костич (Сербия), 30.Жасурбек Умаров, 36.Шаҳбоз Умаров

Ҳужумчилар: 9.Зафар Полвонов, 10.Шоҳназар Норбеков, 15.Жасурбек Ҳакимов, 38.Камрон Абдулҳамидов, 99.Шаҳзодбек Нурматов

ОЧЛ-2019. Иккинчи саралаш босқичи

ОКМК стадиони. 12 февраль. 16:00.

АГМК – “Истиқлол”

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар