Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Баҳодир Акрамов “Қўқон-1912”ни тарк этди.

Баҳодир Акрамов “Қўқон-1912”ни тарк этди.

Баҳодир Акрамов “Қўқон-1912”ни тарк этди.

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” футбол клуби таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Куни кеча жамоа ўзининг содиқ футболчиларидан бири Баҳодир Акрамов билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маҳоратли ярим ҳимоячининг жамоадан кетишига “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қуйидагича изоҳ берди.

"Баҳодир Акрамов – биз уни Боря деб чақирамиз. Баҳодир яхши инсон, жамоамизнинг ёқимтой футболчиларидан бири. Кам гапирадиган, ўйин пайтида ёшларга далда берадиган, Қўқон футболи учун жонини берадиган футболчи. Ҳақиқий Қўқон фарзанди. Айтган кўрсатмаларимни сўзсиз бажарадиган футболчи. Қўқонлик мухлислар ва жамоамиз аъзолари бу футболчини ҳали кўп соғинамиз. Унинг рақибдан тўпни олиб қўйишлари, узоқ масофадан йўллайдиган аниқ ва кучли зарбалари, тўхтаган ўйинни тезда бошлаб юбориш каби хислатларини унутиб бўлмайди. Стадиондаги мухлисларнинг “Боряни қўй” деб ҳайқиришлари...

Менга ҳозир жуда қийин бундай футболчилар билан хайрлашиш. Чунки бизнинг жамоада футболчининг нафақат маҳорати, балки инсонийлик хислатларини биринчи ўринга қўямиз. Бу футбол шунақа экан. Вақт ўтган сари анча кўп футболчилар билан хайрлашишга тўғри келди. Баҳодир мени укамдек, фарзандимдек бўлиб қолган. Очиғи кўзимга ёш келди.... Баҳодир сенга омад тилайман ! “Қўқон-1912” жамоасининг ва менинг эшикларим сен учун доим очиқ", – деди Нўъмон Ҳасанов.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар