Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Гвардиола ёзда Искони

Гвардиола ёзда Искони "Манчестер Сити"га олиб келмоқчи

Гвардиола ёзда Искони "Манчестер Сити"га олиб келмоқчи

У "шаҳарликлар" сафида бошқа бир испаниялик футболчининг ўрнини эгаллаши мумкин.

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти "Реал" ярим ҳимоячиси Исконинг трансфери бўйича супер таклиф тайёрламоқда.

Берилган маълумотларга қараганда “шаҳарликлар” 26 ёшли испаниялик футболчи учун “қироллик клуби”га 75 млн евро тўлашга тайёр. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола Искони жамоанинг ёши улғайиб қолган етакчиси Давид Силвага муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исконинг “Реал” бош мураббийи Сантьяго Солари билан ўзаро муносабатларига путур етгани айтилмоқда. Шу боис у мавсум якунлангач катта эҳтимол билан жамоани тарк этади.

Искога шунингдек “Ювентус”дан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд. У жорий мавсум 25та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 75 млн еврога баҳоланмоқда.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар