Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинга киришди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинга киришди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинга киришди

Муҳим мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида иштирок этади. Ана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоа аъзолари кеча 10 февраль кунидан йиғинга киришишди. Йиғин Наманган шаҳрида ўтказилмоқда.Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.
 
Йиғини давомида асосий эътибор футболчи қизларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга  қаратилади. Карима Йўлдошева шогирдлари майдондаги машғулотлардан ташқари, тренажёр залида ҳам машқлар олиб боришади. Шунингдек, йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган. 
 
Терма жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошева мазкур йиғинга Ўзбекистон U-16 терма жамоаси аъзоси бўлган Марина Косникова, Ойсара Суюнова, Дурдона Алиева ва Ангелина Полюшкевич каби  бир қатор футболчиларни таклиф қилган. Мақсад келажакда   Ўзбекистон U-19 терма жамоаси асосини ташкил қиладиган ёш футболчи қизларни ҳозирдан тайёрлаб бориш. 
 
Намангандаги ўқув-машғулот йиғини 19 февралга қадар давом этади. 
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар