Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Босим Қосим: Эртага 3 нафар етакчи футболчимиз майдонга туша олмайди

Босим Қосим: Эртага 3 нафар етакчи футболчимиз майдонга туша олмайди

Босим Қосим: Эртага 3 нафар етакчи футболчимиз майдонга туша олмайди

Бугун жамоалар иштирокида очиқ машғулотлар ўтказилади.

Осиё Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси эртага ўз майдонида Ироқнинг “Эйр Форс” клубини қабул қилади.

Мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани такшил қилинди. Дастлаб ОАВ ходимлари саволларига мезбон клуб вакиллари жавоб қайтаришган бўлса, анжуманнинг иккинчи қисмида ироқликлар устози Босим Қосим ва жамоа аъзоси Саад Нотиқлар иштирок этишди.

Босим Қосим: - Ўйинга яхши ҳозирлик кўришга интилдик. Ироқ чемпионати давом этмоқда, охирги икки беллашувда жиддий рақиблар билан дуранг ўйнадик. Эртага уч нафар етакчи футболчимиз жароҳат туфайли майдонга тушмайди. Амжед Раҳим, Карар Набил ва Али Ҳосни ўйнай олмайди.

Саад Нотиқ: - Биз яхши кайфиятдамиз. Жамоамизга жароҳатланган ўйинчилар ёрдам бера олмайди, аммо аҳил бўлиб зарур натижага эришишга интиламиз.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – “Эйр Форс” жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 12 феврал куни “Пахтакор” стадионида соат 15:00да старт олади. Ўйинни Ким Хи Гон бошчилигидаги кореялик ҳакамлар бригадаси боқшариб боради.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар