Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Егор Кримец: Эртага бор кучимизни ишга соламиз

Егор Кримец: Эртага бор кучимизни ишга соламиз

Егор Кримец: Эртага бор кучимизни ишга соламиз

Эртага "шерлар" мавсумнинг илк баҳсида иштирок этишади.

Осиё Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси эртага ўз майдонида Ироқнинг “Эйр Форс” клубини қабул қилади. Бугун ўйиндан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда "шерлар" ҳимоячиси Эгор Кримец иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Янги мавсум бошланмоқда. Мухлисларни бу билан табриклайман. Жорий мавсум совринлар қўлга киритиш ва чиройли ғалабалар билан ишқибозларга хурсандчилик улашмоқчимиз. Эртага муваффақият учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Жисмонан жамоа яхши ҳолатда деб ўйлайман. Осиё Кубогида футболчилар 120 дақиқадан ҳам ўйнашди.

- Таркибимизда йўқотишлар мавжуд. Комилов, Собирхўжаев ва Симич жароҳат сабабли эртага ўйнай олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – “Эйр Форс” жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 12 феврал куни “Пахтакор” стадионида соат 15:00да старт олади. Ўйинни Ким Хи Гон бошчилигидаги кореялик ҳакамлар бригадаси боқшариб боради.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар