Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Жаноб Сарри! «В» режа қани? (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Жаноб Сарри! «В» режа қани? (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Жаноб Сарри! «В» режа қани? (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Бу ўйинни охиригача кузатган клуб “Ноттингем Форест” бўлса керак. Чунки улар 28 йил олдин 7:0 ҳисобида “Челси”ни енгган ва бу рекордни “шаҳарликлар” янгиламасликлари учун илтижо қилишди. “Сити” буни янгилашни уддасидан чиқмаган бўлсада, қолган бир нечта рекордларини янгилаб олди.

Сарри ҳар матбуот анжуманида “Манчестер Сити” дунёнинг энг яхши клуби эканлигини, Клопп ва Гвардиола, Почеттинолар самарали меҳнат олиб бораётганини, ўзи эса АПЛда янги эканлигини бот-бот такрорлайди. Шундай ҳам дейлик. “Ливерпул” ҳам “Этихад”да 5:0 ҳисобида ютқазган. Бир-икки йил ўтиб, ҳозир АПЛнинг “карвонбоши”ларидан бири. Аммо “Челси” кеча 19 дақиқада 3та гол ўтказиб юборди, ҳимоя жуда ачинарли ўйнади, ўйиндан-ўйинга йирик ҳисобда мағлубиятлар давом этмоқда Мана бу уят.

“Челси” Маурицио Сарри бошчилигида таниб бўлмас даражада ўйнамоқда. У рақибнинг ўйинидан келиб чиқиб, тактик юришлар қилмаяпти. “Кўклар” умуман жуда бўш ўйнаётган жамоага айланиб қолмоқда. “Б” режасига эга бўлиш учун, биз аввал “А” режани мукаммалига эга бўлишимиз керак”-деб айтиб ўтди, Сарри. Бу қанчалик тўғри? Аҳир ўйин рақибнинг кимлиги, қандай ўйнаётганига қараб тузилмайдими?

“Биз биринчи гол урмоқчи эдик, аммо улар биринчи уриб қўйишди, шунга биз ўзимизни йўқотиб қўйдик”-шунақа бўладими буёғига?

Педро ва Барклининг асосий таркибда тушгани ҳайратланарли бўлди, тўғриси. Ковачич тўпни ҳис қила олиши ва тезкорлик билан “Сити”га қарши ўйинда танланиши тўғрироқ бўларди. Педро эса ўйин сўнгида 20 дақиқа қолганида майдонга тушиб, ҳолдан тойган жамоани “жазолаши” мумкин бўлган ўйинчи. У “Манчестер сити” дек жамоага қарши 90 дақиқа ўйнаб бера олмаслиги кўриниб турган ҳақиқат эди. Аммо Италиялик мутахассислар бундай ўйламади. Натижада Баркли, рақибларнинг голига “асистентлик” қилди, Педро эса ўнлаб имкониятларни кўкка совурди.

Хато фақат бошланғич таркибни танлашда эмас. Бу кечаги ўйиндаги омадсизликнинг бир қисми, холос. Кеча Сарри асосий таркибга қўшиб, Виллиан ва Ковачични қўшиб 13 киши ҳаракатланса ҳам ютқазиши тайин эди. Кеча ўйиндан олдин Кристенсеннинг соғлиги билан муаммо пайдо бўлди. Бу муаммо аслида айнан бир футболчи билан боғлиқ ҳолат эмас. Худди, бутун жамоа шундай гирдобига кириб қолгандек. Кеча “аристократлар” 90 дақиқа уёқда турсин, 1 дақиқа ҳам “Сити”дек жамоага қарши ўйнашга тайёр эмас эди. Сарри Гвардиоланинг ўйин услубини майдонда такрорлашга ҳаракат қилмоқда. Оқибатини кўриб турибсиз. Эндигина чизишни ўрганган бола “Мона Лиза” асарини чизмоқчи бўлганида, нима ҳосил бўлса, “Челси”да ҳам шундай бўлмоқда.

Ҳар бир голларни алоҳида таҳлил қилишдан фойда йўқ менимча. Алонсо ва Азарнинг бир-бирини тушуна олмаётгани, Агуэрро Жоржиньо ва Рюдигерни осонликча ўтиб кетаётганида, Канте шунчаки кузатиб қўяётганини алоҳида таъкидлаш керак деб ҳисоблайсизми? Ваҳоланки, ярим йил олдин Канте майдон марказидан “пашша”ни ҳам ўтказмас эди. Бу ерда асосий айбдор-Саррининг чизгилари. У “Челси”ни бошқача ўйнашга мажбурламоқчи. “Сити” ҳам ҳатто 25 дақиқада “Челси”нинг бу аҳволга келишига ишонмаган эди. Лондон клуби ўзларини “Хаддерсфила”га қарши майдонга тушгандек тутишди. Wҳосcоред нашри Алонсони мағлуб жамоада ўйнаган энг яхши футболчи деб топишди. Балки бунга сабаб у майдон марказида ўйнамагани ва голларда “иштирок” этмаганидир. Агуэро, Стерлинг, Силва, Де Брюйне кеча “Челси” ҳимояси устидан шунчаки “юриб” ўтишди. Ҳаммасини кўриб бўлдик, энди нима бўлар экан.

“Мен Гвардиоланинг менга яқинлашганини кўрмадим. Менда у билан муаммолар йўқ. Пеп билан ҳар доимгидек яна учрашамиз”-деди Сарри ўйиндан сўнг. У футболчиларни танқид қилмади. У ҳакамлардан шикоят қилмади. У бутунлай таслим бўлган душман қўмондонидек ўзини тутди. “Биз мен айтган футболни ўйнамадик. Мавсум бошида ҳаммаси яхши кетаётган эди. Болалар руҳан тайёр эди. Қаерда муаммо борлигини аниқлаш керак”-мана шу 4 дақиқалик ўйиндан кейинги Саррининг гаплари.

“Челси” яна Сарри айтган футболни ўйнай олмабди. Балки улар шундай ўйнашни хоҳламаётгандир?! Айнан мураббийнинг ўйин услуби ёқмаётганлиги сабаб мана шундай йирик мағлубиятлар юзага келаётгандир?

Сарри ўйин услубини ўзгартиришни хоҳламаяпти. АПЛнинг ҳар қандай жамоаси кичик пасларга асосланиб ўйнаётган “Челси”нинг услубини ўрганиб бўлди. Мураббийда эса бошқа режа йўқ. Яна кечаги ўйинга қайтсак. Иккинчи таймнинг бошида Сарри Барклини майдонга туширди. Фақатгина 52 дақиқага келиб алмаштиришга қарор қилди. Нега бу иш тайм бошида қилинмади? 7 дақиқада Баркли мўъжиза яратади деб ўйлаш хато десак, унда қандай ғоя бўлган? Бу ҳам Сарри бизга бераётган, ҳеч ким жавобини билмайдиган “топишмоқ”лардан бири.

“Менга клубдаги ишлар тўлиқ аён эмас. Аммо ҳеч қаерда жамоанинг асосий ҳужумчиси ижарага берилган ҳолат бўлмаган”-деб айтиб ўтди, “Челси”да Анчелотти ишлаган даврда ёрдамчи мураббий бўлган Пол Клемент. Ўйлаб кўрилса, бу кичик ҳолат, аммо нега айнан мавсум ўртасида ҳужумда ишлар юришмаётган пайтда бундай қарорга келингани тушунарсиз ҳолат.

Коста билан бўлган “иш” ҳам худди шундай. Энди Азар ҳар куни испан сериалларидагидек “Мен қарорга келдим”-дейдию, ҳеч нарса демайди. Умуман олганда, Азар “Реал”да ҳаммасини бошқатдан бошламоқчи кўринади.

Белгиялик юлдуз “Челси”нинг асосий юлдузига айлана олмади. Азар топ юлдуз даражасидаги ўйинчи. Аммо у тўлиқ жамоани “торта” олмайди. Бир вақтлар “аристократлар” сафида Терри, Лэмпард ва Дрогба триоси жамланиб, Лондонда ким “қирол” эканлигини исботлашган эди. Ўша йилларда “Челси” Чемпионлар Лигасида ёрқин ўйин намойиш этарди. АПЛда ҳам ҳаммаси жойида эди.

Абрамович клубни сотишни ўйлаб қолгандан бери “Челси”да ишлар “пачава”. Лондон клубини олдинда қийин ўйинлар кутмоқда. Клуб бу йил қандай бўлмасин Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиб, ёзда “дўпписини ечиб” ўйлашига тўғри келади.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар