Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Миржалол Қосимов: Тўйдан олдин ноғора чалмаслик керак

Миржалол Қосимов: Тўйдан олдин ноғора чалмаслик керак

Миржалол Қосимов: Тўйдан олдин ноғора чалмаслик керак

Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ 2-саралаш босқичи доирасида АГМК клуби "Истиқлол"ни қабул қилади.

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Пойтахтимиздаги "Lotte" меҳмонхонаснинг "Регистон" залида ташкиллаштирилган анжуманнинг иккинчи қисмида  АГМК устози Миржалол Қосимов иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Фурсатдан фойдаланиб, «Пахтакор» жамоасига омад тилайман, улар биздан бироз олдин курашга қўшилишади. «Локомотив»га ҳам халқаро майдонда омад тилаб қоламан.

Эртага осон бўлмайди. Фақат битта муаммо бор, бизда мавсум энди бошланмоқда. Ҳозирда барча футбол ўйнашни ўрганиб олган, шунга кўра, рақибга ҳурмат билан ёндашамиз. Авваламбор биз мухлислар учун ўйнаймиз. Эртага ҳар бир қарич майдон учун курашиб, ҳаракат қилинса, натижа яхши бўлади деб ўйлайман. Футбол жамовий спорт тури ва футболчилар бир-бирини тушуниши керак. Аммо ҳали қилинадиган ишлар кўп.

Ҳеч бир мураббий ўз жамоасидан 100 % қониқиш ҳосил қилмайди. Легионерлар жамоамизга бироз кеч келишганини қайд этиш жоиз.

«Истиқлол» яхши шаклланган жамоа. Техник жиҳатдан яхши ҳаракат қилади. Рақиб қисқа паслар орқали ўйнайди ва менда илиқ таассуорт қолдирди.

Футбол бир кишилк спорт тури эмас ва барчаси жамоавий ўйинга боғлиқ. Албатта у Месси бўлмаса. Учрашувни бир киши ютмайди, бутун жамоа ютади. Селекция учун вақтимиз кам бўлди, аммо ишонаманки, таркибдаги футболчилар яхши натижа қайд эта олишади.

Аввал бор эътиборни эртанги учрашувга қаратганмиз. Тўйдан олдин ноғора чалмаслик керак.

Клуб раҳбариятига раҳмат айтаман. Эртага мухлислар учун майдонга чиқамиз, уларни  хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Москва ҳам бир кунда қурилмаган. Барча нарсани тўғри йўлга қўйиш учун вақт керак. Отадла мен легионерларнинг ўйинларини назорат учрашуви орқали кўриб, сўнг шартнома имзолар эдик. Бироқ вақт камлиги учун икки нафар хорижлик футболчи билан аввалдан шартнома имзолашга тўғри келди", - деди Қосимов.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар