Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Журналистлар ўз ҳаддиларидан ошганда нима қилиш керак? Уларни ўлдириш керак!

(Марио Балотелли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда

Испания сафари олдидан сўнгги тайёргарлик жараёни давом этмоқда.
Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Тошкентда йиғин олиб боришаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғин давомида сербиялик мутахассис футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда. 
 
Йиғин давомида олимпия терма жамоаси аъзоларидан жисмоний тестлар олинди. Тест натижаларига қараб мураббийлар штаби ҳар бир футболчи учун алоҳида юкламалар беришмоқда. Кеча навбатдаги машғулотлар бўлиб ўтди. Машғулот давомида футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда назорат ўйини ўтказишди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳридаги йиғин давомида терма жамоамиз 3та назорат учрашувида майдонга тушади. Жумладан, 16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг "ВСГ Ваттенс" клубига қарши майдонга тушишади. 19 февралда эса "Реал Мурсия А" жамоаси билан куч синашишади. 21 февралда эса "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
 
16 февраль 
Ўзбекистон ОТЖ - "ВСГ Ваттенс"
 
19 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Реал Мурсия А" 
 
21 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Локомотив" Тбилиси
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар