Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Португалия. Рашидовнинг дебют ўйинида

Португалия. Рашидовнинг дебют ўйинида "Насьонал" ўз дарвозасидан жавобсиз 10 та тўп олиб чиқди

Португалия. Рашидовнинг дебют ўйинида "Насьонал" ўз дарвозасидан жавобсиз 10 та тўп олиб чиқди

Ҳозиргина Португалия Примейра-лигаси 21-туридан ўрин олган "Бенфика" ҳамда "Насьонал" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Эстадиу да Луж" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 10:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Қайд этиш жоиз, бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов учун янги жамоаси сафидаги дастлабки учрашув бўлди.

Сардор бугунги беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Бугунги  ғалаба натижасида "бургутлар" ҳисобидаги очколар сони 50 тага етди ва  турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. "Насьонал" эса 20 очко билан 16-поғонага тушиб кетди. Жамоа ўзининг келгуси ўйинини 16 февраль куни "Фейренсе"га қарши ўтказади.

Португалия Примейра-лигаси. 21-тур

"Бенфика" - "Насьонал" 10:0

Голлар: Алекс Грималдо (1), Сеферович (21, 27), Жоао Феликс (50), Пицци (54 пенальтидан), Феррейра (56), Рубен Диас (64), Жонас (84, 90), Рафа Сильва (88)

"Бенфика": Влачомидас, Грималдо, Диас, Габриэль, Сеферович (Жонас 73), Пицци, Самарис (Флорентино Луис 62), Рафа Сильва, Андре Алмейда, Жоао Феликс (Кровинович 68), Франсиско Ферейра.

"Насьонал": Даниэль, Алҳассан (Арабидзе 46), Жоао Камачо, Филипе Феррейра (Вити 17), Серхио Маракис (Риаскос 84), Калинди, Палочевич, Росич, Жулио, Витор Гонсалвеш, Сардор Рашидов.

Огоҳлантириш: Андреас Самарис (20)

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар