2 - 0

Ўйин тугади

0' 45'
46' 90'
ЖЧ-2018 3-саралаш / 4-тур / 11.10.2016

Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

  • 90+4'

    Ўйин тугади. Хитой деворидан сакраб ўтдик. Ўзбекистон - Хитой 2-0

  • 90+1'

    Шомуродов ўрнига Рашидов ўйинни давом эттиради

  • 90'
    Учрашувга тўрт дақиқа қўшиб берилди
  • 87'

    Жарима зарбасидан Машарипов дарвозага зарба берди, тўп яна бир бор дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Шомуродов кучсиз заорба берди. Рақиб посбори ўз ўрнида

  • 85'

    ГОООООЛ! Отабек Шукуров узоқ масофадан кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Тасанно, Отабек! Қойил, Шукуров!

  • 77'

    Бугунги ўйинни кузатиш учун стадионга 21500 мухлис келибди, демак 14 мингта билет чайқовчиларнинг қўлида қолиб кетган. Баттар бўлишсин

  • 72'

    Одил Аҳмедов рақибларни алдаб ўтаётганда кутилмаганда йиқилиб тушди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатмоқда

  • 70'

    Бурчак тўпи тепишда вақт чўзгани учун Жепаров огоҳлантирилди.

  • 64'

    Сергеев бугун ва ниҳоят фойдали иш қилди: Оқсоқланиб юрган Одил Аҳмедовдан ҳол сўради.

  • 64'

    Гол муаллифи Марат Бикмаев майдонни тарк этди. Униг ўрнига ўйинни Жалол Машарипов давом эттиради

  • 59'

    Аввалига Сергеев, ундан кейин эса Денисов узоқ масофадан дарвоза томон аниқ зарба берди, бу зарбаларнинг гол бўлишига дарвоза тўсини йўл қўймади.

  • 57'

    Хужумларимиз тезлашиб кетди. Голдан сўнг ташаббус тўлиқ биз томонда.Лобановга федерация ходимларидан кимдур кўк чой дамлаб бериб кетди.

  • 50'

    ГООООООЛ! Ва ниҳоят рақиблар дарвозасини излаб топдик. Гол урдик, гол! Голни Сергеев эмас, Бикмаев урди. Маратга эса тўпни Шомуродов узатди

  • 49'

    Ўйин бошидан буён илк марта жудаям қулай имкониятга эга бўлдик: тўрт футболчимиз 2 ҳимоячига қарши харакат қилди ва жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпга на Сергеев, на Жепаров ва на Бикмаев етиб келолмади

  • 47'

    Сергеев яна ўз услубида: хужумга оширилган тўпни химоячиларимизга қайтариб бериш билан банд

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. Олға, йигитлар!

  • '

    Танаффусда чойхонага бориб ош еб қайтган футболчилар майдонга қайтишмоқда

  • 45'

    Шри-Ланкалик ҳакам жамоаларни танаффусга таклиф этди. 1-бўлимдан сўнг ҳисоб 0-0

  • 44'

    Ислом рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди. 

  • 40'

    Ҳужумга ўтдик: яна ўша Одил ва Денисовларнинг фаоллиги эвазига ҳужум бошладик ва якунда ҳужумчиларимизнинг ҳракатсизлиги эвазига тўп дарвозадан кўра, тўп олиб келувчи болакайлар қўлига бориб тушишни маъқул кўрди

  • 39'

    Ислом Тўхтахўжаев огоҳлантирилди.

  • 32'

    Мана Эрон билан ўйинда ким етишмаганди бизга: Одил чап қанотда икки рақибни алдаб ўтиб тўпни жарима майдончаси чига етказиб берди, Сергеевнинг зарбасини эса ҳимоячи қайтариб қолди

  • 31'

    Майдонда ўн киши бўлиб ўйнаётганимиз яққол сезилмоқда. Сергеев майдонда ўзини излаш билан банд

  • 28'

    Рақибнинг 13 рақамли  футболчиси бир дақиқа ичида икки марта қоида бузди. Ҳакам фақат жарима зарбаси бериш билан чекланди. Сариқ карточкани унутиб қолдирган кўринади

  • 26'

    Бурчакка яқин жойда Денисовни рақибни алдаб ўтди ва рақиб уни қўполлик билан тўхтатди. Жарима зарбаси

  • 24'

    Ҳозиргина рақиб дарвозасига ноаниқ зарба берган Азиз Ҳайдаров тиббий ёрдам сўрамоқда: оёқни нишонга олиш нуқтасини докторларга текширтириб олмоқчи шекилли

  • 22'

    Жуда чиройли ҳужум ташкил қилдик: Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг ҳимоячига тегиб қанотдаги Бикмаевга етиб келди, Марат сўнгги зарбада жудаям ноаниқ ҳаракат қилди.

  • 19'

    Жарима зарбаси амалга оширишда рақиб Тўхтахўжаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Ислом юзини ушлаб ётибди

  • 18'

    Бурчакка яқин жойда ўйин қоидасини буздик. Жарима зарбаси. Хавфли бўлиши мумкин

  • 14'

    бугунги ўйинда Рашидовнинг йўқлиги яққол  сезилмоқда. Унинг йўқлиги сабаб терма жамоамиз фаол ўйнамоқда дейди мухлислардан бири

  • 10 '

    Курсиси қимирлаб қолган мураббий ўз ўрнига ўтиролгани йўқ. Тик турган ҳолда шогирдларига кўрсатма бермоқда. Кимлигини тушундингиз

  • 8'

    UMS компаниясининг интернети Бунёдкор стадионида ўзини қидириб юрган бир пайтда, Хитой икки марта бурчак тўпи тепди. Биз эса бурчак тўпини қайтардигу, қарши ҳужумни ташкил қилишга улгурмадик. 

  • 2'

    Ўйинни фаол бошладик, охиригача шунақа бўлсин деб Сергеевга қараб  яхши ният қиламмз.

  • 2'

    Ўйинни фаол бошладик, охиригача шунақа бўлсин деб Сергеевга қараб  яхши ният қиламмз.

  • 1'

    Ўйин бошланди. Ўйинни хитойликлар бошлаб беради. Бу туришда  гол уришни биз бошласак керак, насиб

  • '

    Икки жамоа шарафига давлат мадҳиялари янграйди.  Тинглаймиз ва куйлаймиз.

  • '

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

  • '

    Иккала жамоалар вакиллари майдонга чиқиб келмоқда

  • '

    Агар бугун Бунёдкор стадиони тўлмаса, барчасига Эрон терма жамоаси айбдор бўлади, терма жамоамиздаги йигитларнинг ҳам, Терма жамоалар марказининг ҳам бунга алоқаси йўқ.

  • '

    "Бунёдкор" стадионининг медиа-трибунасига қарама-қарши томонда жойлашган 3С сектордан онлайн трансляциямизни бошлаймиз!

  • '

    Ассалому алейкум, қадрли футбол ишқибозлари!


Ҳозирда маълумотлар йўқ

Ҳозирда маълумотлар йўқ

Сўнгги янгиликлар